Электр энергиясидан яширинча фойдаланиш ҳолати аниқланса...
Ушбу ҳолат бўйича Тошкент вилояти Мажбурий ижро бюроси томонидан қоидабузарлик далолатномаси расмийлаштирилди ва истеъмолчи электр тармоғидан узилди.
Энергия ресурсларидан тўғри, тежамкор фойдаланишда истеъмолчиларда тўлов маданияти қандай? Электр энергиясидан фойдаланишда ўғрилик ҳолатларининг кузатилиши, турли қинғир ишлар содир этилишига нималар сабаб бўлмоқда?
Саволда қайт этилган баъзи иллатлар туфайли таъминотчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётгани билан истеъмолчига етказиб берилаётган энергия миқдорида тафовутлар юзага келмоқда. Бу эса дебитор қарздорликнинг сунъий ошиб кетишига олиб келмоқда. Айрим кимсалар давлатнинг, халқнинг бойлигини талон-тарож қилишда турли қинғир усуллардан фойдаланаётгани ачинарли.
Яқинда “Ўзэнергоинспекция”нинг Тошкент вилояти ҳудудий бўлими ва Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармасининг қўшма иш режасига асосан ҳудудларда истеъмолчиларнинг электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари бўйича ўрганишлар натижасида юридек шахслар томонидан қонун бузилишлар аниқланди.
Энергияси ресурсларини самарасиз фойдаланишларининг олдини олиш, электр энергияси ҳақини ўз вақтида тўлаш, энергия ресурсларини тежаш, истеъмол маданиятини ошириш, ҳамда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланишни олдини олиш мақсадида шу йилнинг ўтган ойидаги ўрганишлар мобайнида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги истеъмолчи – масъулияти чекланган жамиятлардан бири томонидан электр энергиясидан фойдаланишда яширинча ўғирлик ҳолати аниқланди.
Истеъмолчи электр энергиясини ўғирлаш мақсадида ток трансформаторининг иккиламчи занжир қисмига сим ташлаш (перимичка) йўли орқали электр энергиясини ўғирлаш ҳолати аниқланди.
Ушбу ҳолат бўйича Тошкент вилояти Мажбурий ижро бюроси томонидан қоидабузарлик далолатномаси расмийлаштирилди ва истеъмолчи электр тармоғидан узилди.
“Ўзэнергоинспекция”нинг Тошкент ҳудудий бўлими мутахассиси хулосаси асосида Бўстонлиқ тумани электр таъминоти корхонаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармаси инспекторлари томонидан ушбу истеъмолчига қайта ҳисоб-китоб амалга оширилди. Яъни, қоидабузарлик бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги тегишли қарорига асосан истеъмолчига 606 528 000 сўм қайта ҳисоб-китоб амалга оширилди.
Адҳам КАМОЛОВ,
“Ўзэнергоинспекция”нинг Электр ва иссиқлик энергияси истеъмол қилиниши ва кўмирдан фойдаланишни назорат қилиш бошқармаси бошлиғи.