English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Электр энергиясидан қарзингиз бор(ми?)
17:19 / 2022-06-01

Наманган шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига истеъмолчи Мавжуда Хожиева томонидан мурожаат келиб тушган. Истеъмолчи 04.04.2022 йил куни 1300000 сўм тўлаганлиги ва шу кунги 50 000 сўм ҳақдорлиги мавжуд бўлган.

02.05.2022 йил куни М. Ҳожиеванинг телефонига электр энергиясидан 700000 сўм қарзи мавжудлиги тўғрисида СМС хабар келган.

Истеъмолчи ушбу ҳолатни аниқлаштириш юзасидан Наманган шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилишга мажбур бўлган. Жамият мутахассислари Наманган ҳудудий электр тармоқлари ходимлари билан биргаликда ҳолатни ўрганишди.

Таҳлиллар шуни кўрсатдики, мурожаатчининг хонадонига бориб электр ҳисоблагич назоратчи қарздорлик бўйича абонент шахсий варақаси ўрганилди ва 2022 йил 12 май куни кунига 49385 сўм ҳақдорлиги аниқланди. Яъни Мавжуда  Ҳожиеванинг телефонига борган СМС бўйича 700000 (етти юз минг) сўм қарз деган СМС нотўғрилиги аниқланди.

Каттақўрғон туманида ҳам худди шундай ҳолат юз берди. «Валижон» МФЙда яшовчи истеъмолчи В.Нурназаров 3 ой мобайнида электр энергиядан мавжуд 2 миллион нореал қарздорликни ўчириш учун сарсон бўлгач, Каттақўрғон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ёзма равишда мурожаат қилади.

Мурожаат тегишли соҳа мутахассис ходимлари томонидан ваколат доирасида кўриб чиқилди ва истеъмолчининг хонадони ҳисоб рақами бўйича ҳеч қандай қарздорлиги мавжуд эмаслиги аниқланди.


Фаёза Отабекова