Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганга жиноят иши очилди
12:02 / 2023-02-16

Энергия ресурсларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатларига чек қўйилмоқда.

Қашқадарёда “Э.Г.” масъулияти чекланган жамияти раҳбари И.Б. туман электр таъминоти корхонаси масъул шахслари ва бошқалар билан ўзаро тил бириктириб, автомобилларга сиқилган газ тўлдириш компрессор станциясида қуввати 1 000 кВА бўлган трансформатор ўрнатилган бўлсада, яна 630 кВА бўлган трансформатор ўрнатган.  

Трансформаторнинг техник кўрикдан ўтказилганлиги ҳақида сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали 839,5 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган. Оқибатда давлат ва жамият манфаатларига 566,6 миллион сўм зарар етказилган.  

Бу Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти Нишон тумани бўлими томонидан “Ўзэнергоинспекция” вилоят ҳудудий бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланди.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.  

 

ЎзА