Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган ғишт заводи аниқланди
16:24 / 2024-08-10

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан “Ўзэнергоинспекция” ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда Гурлан туман электр таъминоти корхонаси масъул шахслари тармоққа уланишни ўз вақтида ўрганмаганликлари оқибатида “Х.Ш.” МЧЖ раҳбари Э.С. ва бошқалар МЧЖ ғишт заводига ўрнатилган трансформаторнинг кучланиш симларини тескари улаб, электр энергиясидан тижорат мақсадида ноқонуний фойдаланиб, давлатга 4,7 миллиард сўм зарар етказилгани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

А.Шокиров,ЎзА.