Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор ва унга шароит яратиб берган масъул шахсга суд ҳукми ўқилди
09:58 / 2020-06-20

Мазкур ҳолат бўйича МИБнинг Термиз туман бўлими томонидан қўзғатилган жиноят иши очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.


Жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси ва Термиз туман бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир чоғида электр тармоғига ноқонуний уланиб, фойдаланиб келган хусусий корхона раҳбари ва унга шароит яратиб берган туман электр тармоқлари корхонаси масъул ходимининг қилмишлари кўриб чиқилди.

Гап шундаки, Термиз туманидаги полиэтилен ишлаб чиқарадиган хусусий корхона электр тармоғига ноқонуний уланиб, фойдаланиб келинаётгани аниқлангач, тегишли тартибда тезкор суриштирув ишлари олиб борилган эди. Маълум бўлишича, хусусий корхона раҳбари истеъмол қилинган электр энергиясини қасддан камайтириш ва истеъмол қилинган электр энергияси учун маблағни тўламаслик мақсадида Термиз тумани электр тармоқлари корхонаси бошлиғининг энергия сотиш бўйича ўринбосари билан ўзаро тил бириктиргани ҳамда 5 миллион сўм пора эвазига ноқонуний ишга қўл ургани аниқланган.

Мазкур ҳолат бўйича МИБнинг Термиз туман бўлими томонидан қўзғатилган жиноят иши очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида хусусий корхона раҳбари қилган ишларини яшириш учун туман электр таъминоти корхонаси бошлиғи ўринбосарига 5 миллион сўм пора берганини тан олди. Шунингдек, электр тармоғидан ноқонуний фойдаланиши оқибатида туман электр таъминоти корхонасига етказилган 122 миллион 799 минг сўм зарарни тўлиқ қоплаб берганини маълум қилиб, суддан қонуний енгиллик сўради.

Очиқ суд мажлисида тўпланган ҳужжатлар ўрганиб чиқилиб, туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғининг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми ва 28, 1852-моддаси 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли, деб топилди. У 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилди. 3 йил муддатга сутканинг муайян вақтида яшаш жойидан чиқишни чеклашдан иборат озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Хусусий корхона раҳбари эса Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми ва 1852-моддаси 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли, деб топилиб, ахлоқ тузатиш жазоси қўлланилди.

Қ. ТУРСУНОВ,
МИБ Сурхондарё вилояти
бошқармаси катта инспектори