Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Электр энергияси танқислигини қандай бартараф этиш мумкин? (+видео)
19:24 / 2023-08-14

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг @uza_uz телеграм канали орқали техника фанлари докторлари Камолиддин Қодиров ва Дилшод Қодиров иштирокида овозли чат бўлиб ўтди.

Унда энергетика соҳасидаги муаммоларни ҳал этиш бўйича олимлар фикр-мулоҳазаларини билдиришди.  

Болгария давлатида яшаётган бир кузатувчи экспертларга овозли шаклда шундай савол йўллади.  

— Ҳозир Болгария давлатида бир заводда ишлаяпман. Мен ишлаётган заводда 70 фоиз қуёш панелларидан фойдаланилиб, электр энергияси билан таъминланади. Бу усул орқали завод аҳолига ҳам электр энергиясини етказиб беради. Юртимиздаги заводларда ҳам шу усул қўлланиляптими?

— Республикамизда ҳам ҳисоблагичлар ёрдамида электр энергиясини қайта тикланувчи манбалардан олиб, аҳолига сотиш ҳуқуқи берилган. Агар корхона ёки маиший истеъмолчилар электр энергиясини қуёш панеллари ёрдамида ишлаб чиқарадиган бўлса, улар ҳам кундузи электр энергиясини олиб, кечаси сотишга ёки кундузи олинган энергияни сотиш ҳуқуқига ҳам эга. Бу албатта ҳисоблагичлар орқали амалга оширилади, — дейди Камолиддин Қодиров.  

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/ABNtOnKDt4U" title="Электр энергияси танқислигини қандай бартараф этиш мумкин?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

— Камолиддиннинг фикрларига қўшимча равишда шуларни айтиб ўтсам, “Қуёш панеллари қуёш электр станциясининг бир қисми ҳисобланади. Қуёш панелларининг ҳам бир нечта турлари мавжуд,—дейди Дилшод Қодиров. —Хорижда деярли фойдаланиш коэффициенти бирмунча юқори бўлган қуёш электр станцияларидан фойдаланишади. Лекин тўғрисини айтиш керак, хориждан юртимизга сифатсиз панеллар ҳам келяпти. Категорияга ажратадиган бўлсак, 3- категорияга мансуб бўлган панеллар ҳам топиляпти. Мутахассис сифатида биз уларни лабораторияда кўриб, қандайлигини ажратиб оламиз ёки станцияга ўрнатгандан кейин ундан олаётган қувватга қараб сифатини белгиламасак, бошқа ҳолда ажратиш қийин.  

Кузатувчининг таклифидан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, бизда ҳам бу соҳада хориждаги каби ишлар жорий қилинган. Объектни икки томонлама юқори ва пастки қисмига жойлаштириладиган замонавий панелларимиз бор. Мана шу панелларимиздан ўрнатадиган бўлсак, кичкина майдонимиздан ҳам юқори қувватли электр энергиясини олишимиз мумкин. Айнан ўша ҳудудга ўрнатилган объектни электр энергияси билан нафақат 70, балки 100 фоизга ҳам таъминлашимиз мумкин.  

Ўтган йили аномал совуқда хизмат сафари билан хорижда бўлдим. Улар энергия танқислигидан автономлаштириш орқали чиқишяпти. Бу- максимал даражада марказлашган электр тармоқларидан узилиб, ўзини ўзи мустақил электр энергияси билан таъминлаш дегани.

Н.Раҳмонова, А. Содиқов (видео), ЎзА