Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Электр энергияси таъминотида узилишлар бўлмайди
09:11 / 2022-01-20

Қиш мавсумида электр энергиясига бўлган талаб йилнинг бошқа мавсумларига нисбатан анча юқори бўлади.

Айни кунларда Фарғона вилояти бўйича истеъмолчиларга етказиб берилаётган кунлик электр энергияси миқдори 22 миллион кВт/с ни ташкил этади.  

Рақамларга эътибор берадиган бўлсак, 2016 йилда вилоятдаги истеъмолчиларга 3,9 миллиард кВт/с электр энергияси етказиб берилган. 2021 йилга келиб эса вилоят бўйича электр энергияси истеъмолчиларига жами 5,3 миллиард кВт/с электр энергияси етказиб берилиб, бу кўрсаткич 2016 йилга нисбатан 36 фоизга ошган. Ўтган 2021 йилда етказиб берилган электр энергиясини сарҳисоб қиладиган бўлсак, энг юқори кўрсаткич йилнинг охирги ойи – декабрь ойига тўғри келади. Сабаби, декабрь ойида вилоят бўйича истеъмолчиларга 548,9 миллион кВт/с электр энергияси етказиб берилган. Вилоятнинг 60 мингга яқин аҳоли истеъмолчиларининг истеъмоли ноябрь ойига нисбатан 2 баробарга ортган.  

Электр энергияси икки баробарга ортган истеъмолчилар сони бўйича энг юқори кўрсаткич бу (ҳудуднинг умумий аҳоли истеъмолчиларига нисбатан) Бувайда (10%), Сўх (10%), Учкўприк (9,5%), Бағдод (8,7%), Фурқат (8,3%), Тошлоқ (8,1%) ҳамда Ўзбекистон (7,9%) туманларидаги аҳоли истеъмолчиларида кузатилган. Бугун электр энергиясига бўлган талабнинг кун сайин ортиб бориши ортидан “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти томонидан истеъмолчиларга электр энергиясини барқарор ва сифатли етказиб бериш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, дастурлар ижроси юзасидан жойларда юқори ва паст кучланишли электр тармоқларини доимий янгилаш ва модернизация қилиш ишлари жадаллик билан олиб борилиши билан бир қаторда истеъмолчилар ўртасида истеъмол маданиятини ошириш, электр энергиясидан оқилона фойдаланиш борасида жойларда тарғибот–ташвиқот тадбирлари мунтазам ўтказиб келинмоқда. 


М. Сулаймонов, ЎзА