Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Электр энергияси таъминоти: муаммолар бартараф этилмоқда
12:06 / 2026-01-08

Янги йилнинг илк кунлариданоқ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Андижон ҳудудий филиали таркибидаги туман, шаҳар электр таъминоти корхоналари томонидан жорий 2026 йилга белгиланган реконструкция ва модернизация ишлари бошлаб юборилди.

Мутахассислар ишлаб чиқариш корхоналари, ижтимоий соҳа объектлари, шунингдек, маҳаллаларда аҳоли хонадонларини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, электр энергияси таъминотини яхшилашга қаратилган кенг кўламли ишларни олиб бормоқда. 

Хусусан, Андижон шаҳар Қайрағочтаги маҳалласида ҳам янги трансформатор пункти ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Умуман, реконструкция лойиҳаси доирасида маҳаллада 24 дона темир-бетон устун ўрнатиш, 1,1 километр узунликдаги янги электр тармоғини тортиш ишлари жадал суръатларда амалга оширилмоқда.

Ушбу ишлар маҳаллада электр энергияси етказиб бериш барқарорлигини таъминлаш, кучланиш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш, аҳолининг турмуш шароитларини яхшилашга хизмат қилади. 

Бу каби ишлар вилоятдаги кўплаб маҳаллаларда тизимли равишда амалга оширилмоқда. 

Ф. Убайдуллаев, 
З.Умрзоқов (сурат),
ЎзА мухбирлари