Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ходимларининг хизмат кийими, фарқлаш белгилари намуналари ва тавсифи тасдиқланди
11:20 / 2025-10-17

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ходимларининг идоравий формали кийим-бошлари ҳамда фарқлаш белгилари намуналари ва тавсифини тасдиқлаш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ходимларининг идоравий формали кийим-бошлари ҳамда фарқлаш белгилари намуналари ва тавсифи тасдиқланди. 

Мазкур қарорга кўра, Ўзэнергоинспекция 2025 йил якунига қадар: 

идоравий формали кийим-бошларни тикиш учун белгиланган тартибда харид қилиш тартиб-таомилларининг ўтказилишини; 

Ўзэнергоинспекция ходимларининг идоравий формали кийим-бошлари тайёрланишини ва уларга тўлиқ ўтилишини таъминлайди.

Ўзэнергоинспекция ходимларининг идоравий формали кийим-бошлари ҳамда фарқлаш белгилари учун зарур харажатлар Ўзэнергоинспекция ходимларини замонавий талаблар ва иқлим хусусиятларига жавоб берадиган қулай идоравий формали кийим-бошлари ҳамда фарқлаш белгилари намуналари ва тавсифи асосида Ўзэнергоинспекциянинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. 

А.Нарзуллоев, ЎзА