French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Электр энергияси ишлаб чиқариш жараёнлари тизимли ташкил этилмоқда
16:41 / 2026-02-16

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ тизимидаги корхоналарда замонавий технологиялар, рақамлаштириш ва доимий техник назорат тизимлари кенг қўлланиб, ускуналарнинг самарали ва барқарор ишлаши таъминланмоқда. Бу эса нафақат саноат корхоналари, балки маҳаллий аҳолини барқарор электр энергияси билан таъминлаш имконини беради.

Хусусан, “Муборак ИЭМ” АЖда ҳам бу борада амалга оширилган ўзгаришлар қиш мавсумида ускуналарнинг ишончли ишлашини таъминламоқда. Мутахассислар томонидан 220 кВ кучланишли очиқ тақсимлаш қурилмаларида режа асосида профилактик кўриклар ўтказилиб, уланиш нуқталарида носозлик ва қизиш ҳолатлари мавжуд эмаслиги мунтазам текширилмоқда. Улар энергия самарадорлигини ошириш, ёқилғи сарфини тежаш ва атроф-муҳитга таъсирни камайтириш бўйича қатор чора-тадбирларни доимий равишда амалга оширмоқда.

Шунингдек, Навоий иссиқлик электр станциясида ишлаб чиқариш жараёнлари ҳам қатъий назорат остида олиб борилмоқда.

“Навоий ИЭС” АЖнинг буғ-газ қурилмаси навбат бошлиғи Амриддин Пирназаровнинг қайд этишича, мутахассислар томонидан ускуналарнинг техник ҳолати доимий равишда мониторинг қилиб борилиб, режали профилактика ишлари ўз вақтида амалга оширилмоқда.

– Бугунги кунда 478 МВт қувватга эга 1-сонли буғ-газ қурилмаси асосида электр энергияси узлуксиз ишлаб чиқарилмоқда. Мутахассисларимиз ускуналарнинг техник ҳолатини доимий равишда мониторинг қилиб боришади ва режали профилактика ишларини ўз вақтида амалга оширишади. Бу чоралар натижасида энергия самарадорлигини ошириш, ёқилғи сарфини тежаш ва атроф-муҳитга таъсирни камайтиришга эришилмоқда. Бундай тизимли назорат ва режали ишлар ҳудуд аҳолиси ва саноат корхоналарини барқарор электр энергияси билан таъминлашда муҳим аҳамиятга эга, – деди у.

Таъкидлаш керакки, мамлакатимизда электр энергияси ишлаб чиқариш жараёнлари доимий техник назорат, замонавий технологиялар ва профилактик чора-тадбирлар асосида, самарали ва барқарор тарзда олиб борилмоқда. Бу эса маҳаллий аҳоли ва саноат корхоналарини узлуксиз ва барқарор электр энергияси билан таъминлашда асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Н.Зиёдуллаева,

ЎзА