ФОТОРЕПОРТАЖ
Куз ва қиш мавсумида бошқа коммунал хизматлар қатори аҳолига электр энергиясини узлуксиз етказиб бериш янада долзарб масалага айланади. Ана шундай масъулиятли паллада истеъмолчиларнинг электр энергиясига бўлган талабини қондиришда сифатли хизмат кўрсатилиши муҳим шартлар сирасидандир. Мавсумга тайёргарлик ишлари “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Наманган ҳудудий филиалида ҳам режали тарзда олиб борилди.
Мавсумга тайёргарлик доирасида 6267,3 километр тармоқ ва 2893 та трансформатор пунктида мукаммал ҳамда жорий таъмирлаш ишлари бажарилди. Бундан ташқари 765 та трансформаторда юкламалар тенг тақсимланди, 12 таси юклама марказига кўчирилди. Ички имкониятдан келиб чиқиб, 29 та қўшимча трансформатор пункти ўрнатилди ва 31 та кичик қувватли трансформатор катта қувватлисига алмаштирилди ҳамда 44 таси ҳомийлик асосида қурилди.
[gallery-25668]
Паст кучланишли қурилмаларни реконструкция ва модернизация қилиш бўйича 418,9 километр тармоқ 200 та трансформатор пунктини реконструкция қилиш режалаштирилгани ҳолда, амалда 850,6 километр тармоқ ва 200 та трансформатор пунктини қуриш ишлари амалга оширилди. Тежамкорликка аҳамият берилиб, истеъмол қуввати 50 кВАдан юқори бўлган 200 нафар истеъмолчининг объектида реактив қувватни компенсация қилувчи конденсатор батареялари ўрнатилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА