Элдор Шомуродовнинг трансфер нархи ошди
“Transfermarkt” нашри Туркия чемпионати футболчиларининг янгиланган трансфер нархларини эълон қилди.
Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг нархи 2 миллион еврога кўтарилди. Бу, маҳоратли футболчимизнинг умумий баҳоси 7 миллионни ташкил этаётганидан далолат, дейиш мумкин.
Туркия чемпионатида тўп сураётган яна бир истеъдодли футболчимиз Аббосбек Файзуллаевнинг нархи ушбу трансферда ўзгаришсиз қолди. Аббоснинг трансфер нархи ҳозирча 7 миллион еврони ташкил этмоқда.
Т.Рўзиев,
ЎзА