French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Элдор Шомуродов Туркия чемпионати тўпурарига етиб олди
12:46 / 2025-11-01

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасида ҳам ўзининг ёрқин ўйинларини намойиш этишда давом этмоқда.

Маҳоратли футболчимиз Туркия Суперлигасининг 11-турида "Истанбул Башакшеҳир" таркибида "Кожалиспор" клубига қарши ўйин ўтказди. Элдор Шомуродов учрашувдаги ягона голни 90+1-дақиқада пенальтидан киритди. Шу тариқа, Нури Шаҳин шогирдлари 13 очко жамғариб, турнир жадвалида 9-поғонадан ўрин олди.

Шуни таъкидлаш лозимки, Элдор Шомуродов Туркия Суперлигаси тўпурарлари пойгасида пешқадамлик қилаётган “Трабзонспор” вакили Пол Онуачуга етиб олди. Биринчи ўринга чиқиб олган Элдор Шомуродовнинг голлари сони ҳам Пол Онуачуники каби еттитага етди.

Айни дамда “Галатасарой”нинг машҳур юлдузи Мауро Икарди ва “Фенербаҳче” ҳужумчиси Эн-Несирида олтита гол бор.  

Шунингдек, Карло Холсе (“Самсунспор”), Умут Найир (“Коньяспор”), Фелипе Августо (“Трабзонспор”), Рафа Силва (“Бешиктош”), Талиска (“Фенербаҳче”) каби футболчилар чемпионат давомида рақиблар дарвозасини беш марта ишғол қилган.

Маълумот ўрнида: "Истанбул Башакшеҳир" чемпионатдаги навбатдаги ўйинини 9 ноябрь куни сафарда “Генчлербирлиги” жамоасига қарши ўтказади.  

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА