Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Элдор Арипов: Кенгаш умумий фаолиятимиз самарадорлигини таъминлайди
10:47 / 2024-05-14

Пойтахтимизда қуролли можаро ҳудудларидан қайтганларни реабилитация ва реинтеграция қилиш масаласи бўйича Марказий Осиё минтақавий экспертлар Кенгаши йиғилиши давом этяпти.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ), Давлат хавфсизлик хизмати, Ташқи ишлар вазирлиги,  Камбағалликни қисқартириш ва бандлик   вазирлиги ҳузуридаги Оила ва аёллар масалалари қўмитаси, шунингдек БМТ Терроризмга қарши кураш бошқармаси, Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ (МОПДММ), Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси ҳамкорлигида ташкил этилган.

Анжуманнинг расмий очилиш маросимида сўзга чиққан СМТИ директори Элдор Арипов, жумладан, террорга қарши кураш халқаро ҳамжамият олдида турган энг устувор вазифалардан бирига айланиб бораётганини қайд этди. Шунингдек, бундай шароитда мазкур хавфли иллатни бартараф этиш усулларини топиш ва муайян чора-тадбирлар ишлаб чиқиш фақат биргаликда иш олиб боришни тақозо этади, дея таъкидлади. Зеро, терроризм чегара, миллат ёки дин танламайди.

– Кенгаш фаолиятини йўлга қўярканмиз, биз илк бор айни йўналишдаги жамоавий саъй-ҳаракатларимиз самарадорлигини таъминлашга қаратилган минтақавий институционаллашиш юзага чиқаётганига гувоҳ бўляпмиз, – деди Э.Арипов.

Ғайрат Хонназаров,

Носиржон Ҳайдаров,

ЎзА