Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Элчилар билан учрашув ташкил этилди
20:05 / 2022-09-23

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшлар таълим-тарбияси, ҳуқуқ ва манфаатларига катта аҳамият қаратилмоқда. Айниқса ёшларни кўзлаган мақсадлари сари дадил одимлаши, ўзлари хоҳлаганидек касб эгаси бўлиб, жамиятда ўз ўрнини топиш учун барча шарт-шароитларни яратиб бериш давлатимиз олиб бораётган сиёсатнинг муҳим йўналиши ҳисобланади. Устозларга ҳурмат, уларнинг ҳаёт йўлини ўрганиш, ўрнак олиш ёшлар билимга интилиш, янги марраларни эгаллашга иштиёқини янада оширади.

Таъкидлаш жоизки, Республикамиз барча вазирликлари, тегишли муассасалар қаторида Ташқи ишлар вазирлигида ҳам мазкур йўналишда тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Вазирлик томонидан оталиққа олинган Учтепа туманидаги мактаблар ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб келинмоқда. Ана шундай илм масканларидан бири сифатида Жаҳон Иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда унинг ҳузуридаги Академик лицейни айтиш мумкин.

Бугун мазкур Академик лицейда Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги Фавқулодда ва мухтор элчилари ҳамда Ташқи ишлар вазирлигининг масъул ходимлари билан лицей ўқувчилари ва мураббийлари иштирокида давра суҳбати ташкил тилди. Тадбирда Академик лицей ижрочи директори О.Маннапова лицейда амалга оширилган ишлар, кутилаётган янгиликлар, ўқув масканининг келажакдаги режалари тўғрисида атрофлича маълумот берди.

Учрашувда Элчилар ўзларининг дипломатик фаолияти давомида босиб ўтган йўллари ҳақида лицей ўқувчиларига сўзлаб берди. Дипломатия касбининг моҳияти ва мақсади нимадан иборат эканлиги, бу касбни эгаллаш учун инсонда қандай сифатлар бўлиши кераклиги ҳамда ўзларининг дипломатик хизматларида дуч келган қизиқарли воқеалар ҳақида ўқувчиларга сўзлаб берди. Учрашувда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олдилар.

Тадбирда лицейга вазирлик томонидан ўқув қуроллари, хорижий тилларда нашр этилган адабиётлар, компьютер ва бошқа тегишли зарур анжомлар тақдим этилди. Тадбир якунида иштирокчилар бу каби учрашувлар анънага айланиши мақсадга мувофлигини таъкидлаб, бу каби давра суҳбатлари, учрашувлар келажакда ёш авлод учун фойдали бўлиши алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Саидмурод РАҲИМОВ, ЎзА мухбири