Элчи ва савдо маслаҳатчилари учун алоҳида самарадорлик кўрсаткичлари белгиланади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда айрим элчи ва савдо маслаҳатчилари янги бозорларни топиш, уларга маҳсулотларимизни олиб кириш ҳақида умуман бош қотирмаётгани кўрсатиб ўтилди.
Масалан, ўтган йили 13 та давлатга экспорт камайган.
Охирги икки йилда айрим мамлакатлар томонидан жами 18 та тариф ва нотариф тўсиқлар жорий қилинди. Шунингдек, баъзи давлатлар тайёр трикотаж, мато, кабель, ипак учун юқори бож ставкаларини қўллаяпти.
–Аслида маҳсулотларимизга ҳамкор топиш, экспорт тўсиқларини юмшатиш элчилар ва маслаҳатчиларнинг савдо йўналишидаги энг асосий вазифаси эмасми, – деди Президент.
Шу муносабат билан барча элчи ва савдо маслаҳатчилари учун алоҳида самарадорлик кўрсаткичлари белгиланиши, ишини эплай олмаган ва KPIни бажармаганлари интизомий жазога тортилиши белгиланди.
ЎзА