Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Элчи Тирумурти: Анжуман Марказий Осиё давлатларининг сиёсий иродасини намойиш этмоқда
15:11 / 2022-03-03

Тошкентда давом этаётган халқаро конференциясининг ялпи мажлисида нуфузли халқаро тузилмалар масъуллари қаторида БМТ Хавфсизлик кенгаши Контртеррор қўмитаси раиси Элчи Тирумурти сўзга чиқиб, Ўзбекистоннинг минтақа хавфсизлигини таъминлашдаги хизматларини юқори баҳолади.

– Ўзбекистон терроризм таҳдидларига қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишнинг фаол иштирокчиси. Мамлакат халқаро ва минтақавий платформаларда мазкур иллатни бартараф этиш бўйича жуда муҳим таклифларни илгари суриш орқали минтақавий хавфсизликни таъминлаш борасида салмоқли саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бу галги халқаро анжуман Ўзбекистон Презеденти Шавкат Мирзиёев томонидан БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясида илгари сурган ташаббусининг амалий ифодасидир.

Марказий Осиё мамлакатлари терроризмга қарши кураш бўйича халқаро саъй-ҳаракатда БМТнинг яқин ҳамкори ҳисобланади.

Афғонистондаги беқарор вазият, аҳолининг радикаллашуви билан боғлиқ хавф омиллари Марказий Осиё минтақаси учун жиддий хавф туғдирмоқда. Шу муносабат билан халқаро ва минтақавий ҳамкорлик терроризмга қарши курашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Ҳозир Афғонистонда тинчлик ва барқарорликка эришиш минтақавий хавфсизликни таъминлашнинг муҳим шартидир. Шу маънода Тошкент конференцияси Марказий Осиё давлатларининг терроризмга қарши биргаликда курашиш борасидаги сиёсий иродасини намойиш этмоқда.

БМТнинг терроризмга қарши кураш қўмитаси террорчилик таҳдидига қарши комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга оширишда Марказий Осиё мамлакатларига ёрдам беришга тайёр.

Улуғбек Маҳмирзаев ёзиб олди.

Аълохон Абдуллаев, (сурат)

ЎзА