Жорий йил 29 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига амалга оширган навбатдаги расмий ташрификенг қамровли стратегик ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган муҳим қадам бўлди.
Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Илҳом ҲАЙДАРОВ фикрлари билан ўртоқлашди:
– Давлатимиз раҳбарининг Туркияга расмий ташрифи тарихий ва аҳамият касб этди. Ташрифнинг илк дақиқаларидан сезиш мумкин, ҳурматли Режеп Таййип Эрдоған аэропортга чиқиб, Президентимизни кутиб олдилар. У ернинг ўзида мулоқот бошлангани ҳамкорлигимизнинг яққол тасдиғидир, – деди элчи.
Икки давлат раҳбарлари вазирлар, шу жумладан, ташқи ишлар вазирлари олдига муҳим масалаларни белгилаб берди. Масалан, иқтисодий дипломатия йўналишида ҳам алоҳида ҳамкорлик янада ривожланади. Туркия инвесторлари Ўзбекистондаги йирик лойиҳаларда иштирок этмоқда. 2026 йилнинг ўзида 3 миллиард доллардан зиёд хорижий инвестициялар ўзлаштириши режалаштирилган. Илгари анъанавий соҳаларга инвестиция киритилган бўлса, ҳозир юқори технологик соҳалар ҳам туркиялик инвесторлар фаол ишлаётган йўналишлардан биридир.
Шу йил 15 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолияти масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди. Унда Ташқи ишлар вазирлиги, элчихоналар олдига катта масалалар қўйилди. Давлатимиз раҳбарининг Туркияга расмий ташрифини берилган топшириқлардан келиб чиқиб, юқори даражада ўтказишга харакат қилдик.
Батафсил YouTube тармоғимизда томоша қилинг.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/7ig5KSyC74g" title="Tarixiy tashrif guvohi bo’ldik" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Беҳруз ХУДОЙБЕРДИЕВ,
Анвархўжа АҲМЕДОВ (видео), ЎзА