Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Элчи билан учрашув
19:48 / 2025-06-21

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Ф. Эрманов мамлакатимизнинг Италиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси А. Файзуллаев билан учрашди.

Тадбирда Ўзбекистоннинг Италия давлатидаги дипломатик ваколатхонаси фаолияти, икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, туризм, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар алоқалар ривожи масалалари муҳокама қилинди.

Ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва мавжуд алоқаларни мустаҳкамлаш борасидаги режалар юзасидан фикр алмашилди. Инвестицияларни жалб қилиш ва туризмни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири