English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатларининг мажбуриятлари белгиланмоқда
20:08 / 2026-03-10

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, иқтидорли ёшлар ва мутахассисларнинг хориждаги нуфузли таълим, илмий ва бошқа ташкилотларда таълим олишини ташкил этиш мақсадида 2018 йилда Президент фармони билан “Эл-юрт умиди” жамғармаси ташкил этилган эди.

Мазкур қонун лойиҳасида “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатларининг мажбуриятларини аниқ белгилаш, жамғарма томонидан сарфланган маблағларни ундириш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судларга даъво киритишда давлат божини тўлашдан озод қилишни назарда тутувчи нормани киритиш таклиф этилмоқда.

Шунингдек, лойиҳада идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартибини соддалаштириш ҳамда муддатларни қисқартириш назарда тутилмоқда.

Муҳокамаларда фракция аъзоси Дилноза Азизова стипендиатлар соғлиғи ва бошқа сабаблар билан шартнома мажбуриятларини вақтида бажармай қолиши ҳам мумкинлигини айтиб, бу борада изоҳ сўради.  

Жамғарма вакили бунга жавобан қонун лойиҳасида асосан битирганидан сўнг шартнома талабларини бажармаган стипендиатлар назарда тутилганини маълум қилди.

М.Комилова, ЎзА