Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эл-юрт оромини асраган зотлар, эл-юрт дуолари асрасин сизни
18:47 / 2026-01-16

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Китобхон оналар куни” лойиҳаси доирасида “Китобхон ҳарбий оилалар” номли маърифий анжуман ўтказилди.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу тадбирга Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия, Божхона қўмитаси ходимлари ва уларнинг оила аъзолари таклиф этилди.

[gallery-27163]

– “Китобхон оила” лойиҳаси беш йилдан буён муваффақиятли ўтказиб келинмоқда, – деди Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бошқарма бошлиғи Зарифа Искандарова. – Юртимизда китобхонликка қаратилаётган эътибор, ёшларнинг мутолаага бўлган қизиқиши тобора кучайиб бораётганини Миллий кутубхона залларида бўш жойнинг умуман учрамаётганида ҳам яққол кўриш мумкин. Президентимизнинг китобхонликни ривожлантиришга оид эзгу ташаббусига Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳам баҳоли қудрат ҳисса қўшиб келмоқда.

– Халқимизнинг ардоқли шоири Муҳаммад Юсуф “Эл-юрт оромини асраган зотлар, Эл-юрт дуолари асрасин сизни", деб бежиз айтмаган, –деди Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси, атоқли шоира Гулжамол Асқарова. – Ватанпарварлик энг аввало, оиладан шаклланади. Ҳарбий оилаларда эса бу тушунча энг устувор қадрият саналиши ҳеч кимга сир эмас.

Тадбирда Ватанимизни, мустақиллигимизни, тинч ва осойишта кунларни тараннум этувчи куй-қўшиқлар янгради.  Шеърлар ўқилди.            

Ҳарбий оилаларга бадиий адабиётлар жамланмаси туҳфа этилди.            

Назокат Усмонова, Фарҳод Абдурасулов (сурат), ЎзА