Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган меҳнат фахрийлари тақдирланди (+видео)
16:12 / 2025-12-01

Маълумки, “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони мамлакатимизнинг иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, юриспруденция ва бошқа турли соҳаларида кўп йиллар давомида ҳалол, фидокорона ва самарали меҳнат қилиб, жамият ривожига муносиб ҳисса қўшган юртдошларимизни эътироф этиш мақсадида таъсис этилган.

Шу билан бирга, умрини оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, фарзандларимизни жамият олдида масъулиятли, миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқ, она Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашга бағишлаб, эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган меҳрибон ва фидойи оналар ҳам ушбу юксак мукофотга лойиқ топилади.

Пойтахтимизда узоқ йиллар давомида ҳалол меҳнат қилиб, ўз соҳасида намунали фаолият кўрсатган, жамоатчилик ишларида фаол бўлган, фидойилиги билан бошқаларга ибрат бўлиб келаётган бир гуруҳ меҳнат фахрийларини тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди. Уларга давлатимиз раҳбари томонидан таъсис этилган “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.

Мазкур нишон нафақат уларнинг меҳнатига берилган муносиб баҳо, балки келажак авлод учун ибрат бўладиган эзгу умр йўлининг нишонаси. Бу эътироф меҳнат қилган инсон ҳеч қачон унутилмаслигини, халқимиз бундай фидокорларни доимо ардоқлашини яна бир бор тасдиқлайди.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/xixZkxIrXkc" title="El–yurt hurmatiga sazovor mehnat faxriylari taqdirlandi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Дилдора ДЎСМАТОВА,

Нишонбой Абдувоитов (видео), ЎзА