Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эл бошига иш тушганда
13:38 / 2020-05-02

Рамазон ойида давом этаётган меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини намоён этувчи “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати минглаб оилаларга шодумонлик улашмоқда.

Икки мингдан ортиқ оила оталиққа олинди

Рамазон ойида давом этаётган меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини намоён этувчи “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати минглаб оилаларга шодумонлик улашмоқда. 

Фарғона вилояти Учкўприк туманида ҳам мазкур ҳаракат доирасида кам таъминланган ҳамда ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш, аҳолини коронавирус инфекциясига қарши курашда бирламчи воситалар билан бепул таъминлаш бўйича хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Бу каби эзгу амалларга тадбиркорлар, ишлаб чиқариш корхоналари ва фермерлар лаббай деб жавоб бериб, саховат ишларига муносиб ҳисса қўшишяпти.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими қошида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати ҳомийлик маблағлари маркази ташкил этилди.

Марказга хайрия ва ҳомийлик асосида тақдим этиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари маҳаллалар кесимида шакллантирилаётган рўйхат бўйича кам таъминланган, кўп фарзандли, карантин сабаб даромад манбасидан ажралган, ишсиз, ногирон, боқувчисини йўқотганлар ва аҳолининг бошқа ёрдамга муҳтож қатламига карантин талабларига қатъий риоя этилган ҳолда етказиб бериляпти.

1-2 май кунлари туман ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев ташаббуси билан 1-сектор ҳудудида яшовчи 210 та эҳтиёжманд оиланинг ҳолидан хабар олинди. Уларга ун, ёғ, гуруч, макарон, тухум, шакар, картошка каби 14 турдаги маҳсулот тўпламлари тарқатилди.

photo_2020-05-02_13-39-26.jpg

Таъкидлаш жоизки, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида шу кунгача Учкўприк туманидаги 2 минг 118 та эҳтиёжманд оила 435 та корхона томонидан оталиққа олинди. Жумладан, “Имкон пласт” корхонаси 50 нафар, “Адмирал гроуп” корхонаси 120 нафар, “Реал логистика” кластери 300 нафар кишини иш билан таъминлаб, уларга барча керакли ёрдамни кўрсатишни бошлади. Бундан ташқари, тумандаги фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳам ташаббус билан чиқиб, 900 та эҳтиёжманд оилани ўз қарамоғига олди.

Аҳоли бандлиги ва даромадини таъминлашда томорқадан самарали фойдаланишга ҳам алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Хусусан, 315 та оилага иссиқхона қуриш ва лимон етиштиришни йўлга қўйиш учун махсус кредит ажратиш белгилаб олинди.

Туманда ҳомий ташкилотлар ва саховатли тадбиркорлар тақдим этаётган хайрия ёрдамлари миқдори кун сайин ортиб бормоқда. Аҳолининг эҳтиёжманд қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида олиб борилаётган бу каби хайрли ишлар давом этмоқда. Зеро, синовли кунларда ҳеч бир оила эътибордан четда эмас.