Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЭЛ БОШИГА ИШ ТУШГАНДА
16:55 / 2020-04-30

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати бугун айни муборак Рамазон ойида халқимизнинг меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик туйғуларини янада юксалтирмоқда.


ДЕПУТАТ 100 ОИЛАГА “САХОВАТ” ҚУТИЛАРИНИ УЛАШДИ

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати бугун айни муборак Рамазон ойида халқимизнинг меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик туйғуларини янада юксалтирмоқда.

Юртбошимиз томонидан илгари сурилган ушбу хайрия ҳаракати ҳиммати баланд юртдошларимизни янада жипслаштирди. Бу эзгу ғоя остида саховатли тадбиркорларимиз, фуқароларимиз борки эҳтиёжманд ва муҳтож оилаларга ўз имкониятларидан келиб чиқиб, ҳам маънавий ҳам моддий кўмак бермоқда.

photo_2020-04-30_16-45-48.jpg

Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши депутати, “Абдуқодир Орзуси” экспорт – импорт компанияси таъсисчиси, ёш тадбиркор Сардор Ғаффоров ҳам мазкур эзгу тадбирига ўз ҳиссасини қўшди. У ўзи сайланган Навоий шаҳридаги Ватан маҳалласининг эҳтиёжманд, муҳтож, имконияти чекланган, якка-ёлғиз, боқувчисини йўқотган 100 нафар оиласига 11 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари жамланган “Саховат” қутиларини топширди.