Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эл дастурхони учун сифатли ва арзон маҳсулотлар
03:05 / 2022-12-30

ФОТОРЕПОРТАЖ

Байрам арафасида ва байрам кунлари ички истеъмол бозорини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли тўлдириш ва нарх-наво барқарорлигини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасининг барча шаҳар ва туманларида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилган.

“Нукус деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамиятида ташкил этилган Байрам ярмаркасида ҳам маҳаллий деҳқонлар ва ишлаб чиқарувчилар томонидан қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари харидорларга арзон нархларда таклиф этилмоқда.  

[gallery-10131]

Ярмаркада 40 дан ортиқ савдо растаси ташкил этилиб, савдо учун зарур тарози, терминал ва касса аппаратлари билан таъминланган. Гўшт ва сут маҳсулотлари, тухум, мева-сабзавот ва полиз экинлари, балиқ маҳсулотлари асосан Қанликўл, Хўжайли, Тахиатош, Беруний ва Нукус туманларидан келтирилмоқда. Маълумотларга кўра, ярмаркада ҳар куни 3 тоннага яқин картошка, 1,5 тоннадан ортиқ сабзи ва 2 тонна атрофида пиёз сотилмоқда.  

Шунингдек, бозор жамоаси томонидан шаҳардаги идора ва ташкилотларда ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларида арзонлаштирилган савдо ярмаркаларини ташкил этиш эътиборга олинган.  

Савдо ярмаркалари 2023 йилнинг 5 январь кунига қадар давом этади.  

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА