French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эл бошига иш тушганда
12:30 / 2020-04-17

Шу мақсадда насос станциялари қошида ташкил этилган ёрдамчи хўжаликларида жами 6 бош қорамол, 40 бош қўй, 65 бош эчки, 110 та қуён ва 500 та товуқ боқилаяпти.


Сувчилар маҳсулот етиштиришда миришкор деҳқонлардан қолишмайди

Аму-Бухоро иригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан ҳозирги карантин даврида ходимларни қўшимча рағбатлантириш, моддий манфаатдорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Шу мақсадда насос станциялари қошида ташкил этилган ёрдамчи хўжаликларида жами 6 бош қорамол, 40 бош қўй, 65 бош эчки, 110 та қуён ва 500 та товуқ боқилаяпти.

Шунингдек, Қоракўл насос станцияси қошидаги 3,5 сотих иссиқхонага помидор, 20 сотих очиқ майдонга картошка экилган. Пойкент насос станциясида 50 сотих майдонда токзор қилинган. Насос станциялари атрофидаги ерларда лимонарийлар ташкил этилаяпти. Шу кунгача 15 сотих ерга 96 туп лимон кўчати ўтқазилди.

Бундан ташқари, сувчилар бўш вақтида балиқчилик хўжаликларида турли балиқларни кўпайтириш билан шуғулланади. Жумладан, Соктари насос станциясидаги сунъий ҳавзада минг дона Африка лаққаси, Олот насос станциясидаги сунъий ҳавзада 2 минг дона, Сайёд насос станцияси сунъий ҳавзасида 3 минг дона оқ амур балиғи, Жондор 3-кўтарма насос станциясидаги сунъий ҳавзада 3 минг дона сазан, Қоракўл насос станциясидаги сунъий ҳавзада эса 2 минг дона карп балиғи боқилмоқда.

Ёрдамчи хўжаликларда етиштирилаётган маҳсулотлар қўшимча даромад сифатида ишчи-ходимларга тарқатилади. Ортгани ички бозорга чиқарилади.