Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЭЛ БОШИГА ИШ ТУШГАНДА
13:30 / 2020-04-18

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида карантин пайтида аҳолининг тартиб-қоидаларга тўлиқ риоя қилиши назоратга олинмоқда.


Аҳолига ҳамма қулайлик яратилмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида карантин пайтида аҳолининг тартиб-қоидаларга тўлиқ риоя қилиши назоратга олинмоқда. Тумандаги марказий кўчалар, дўконлар, идора ва ташкилот бинолари, кўп қаватли уйлар атрофида ҳар куни фавқулодда вазиятлар ҳамда санитария-эпедимиология осойишталик бўлими ходимлари томонидан дезинфекция ишлари олиб бориляпти.

“Шоббоз деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамиятида эпедимиолог мутахассислар ва тиббиёт ходимлари томонидан бозорга келган ҳар бир фуқаронинг тана ҳарорати ўлчаниб, кейин кириш учун рухсат берилмоқда. Бундан ташқари туман ҳокимлиги, давлат солиқ инспекцияси, хусусий тадбиркорлар ва бозор маъмурияти ҳамкорлигида аҳоли учун арзон нархларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари ташкил қилинмоқда.

photo_2020-04-18_13-22-27.jpg

photo_2020-04-18_13-22-28 (2).jpg

photo_2020-04-18_13-22-28.jpg