Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эл бошига иш тушганда
18:14 / 2020-03-31

Шу кунларда юртимиз катта синовни бошидан кечирмоқда.


Биргаликда енгиб ўтамиз

Шу кунларда юртимиз катта синовни бошидан кечирмоқда. Халқимиз бир жону бир тан бўлиб, қарийб бутун дунёни қамраб олган коронавирус пандемиясига қарши курашмоқда. Зарафшон шаҳрида ҳам ушбу касалликнинг олдини олиш, фуқаролар ҳаётига хавфини камайтириш мақсадида “Сиз уйда қолинг” шиори остидаги хайрия акцияси давом этмоқда.

Бугун тадбиркорлар Абдумалик Тўхтаев, Ойбек Шарипов ҳамда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Зарафшон шаҳар таянч маскани томонидан Алишер Навоий номидаги, “Кончилар” ҳамда “Янги Зарафшон” МФЙда истиқомат қиладиган 25 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз, ногиронлиги бўлган фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси, тиббиёт ниқоблари ва антисептик гел тарқатилди.

– Коронавирус пандемияси халқимиз учун синов бўлди. Ана шундай вазиятда бир-биримиздан ҳол-аҳвол сўраш, мурувват кўрсатиш бурчимиз, – дейди Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Ражабов. – Айни пайтда вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида ушбу акция доирасидаги ишлар ҳамжиҳатликда давом этмоқда.