ЭЛ БОШИГА ИШ ТУШГАНДА
Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида яшовчи йигирма минг нафар аҳолининг карантин шароитида жорий этилган қоидаларга амал қилиши қатъий назоратга олинган.
ҲЕЧ КИМНИНГ РЎЗҒОРИДА УЗИЛИШ БЎЛМАЯПТИ
Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида яшовчи йигирма минг нафар аҳолининг карантин шароитида жорий этилган қоидаларга амал қилиши қатъий назоратга олинган. Шу билан бирга фуқаролар йиғинларида кам таъминланган оилаларга бепул озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш ҳам намунали йўлга қўйилган.
- Ҳудудлар тозалиги, ободлиги юзасидан тегишли топшириқ ҳамда тавсиялар масъул xодимларга тушунтирилмоқда, — дейди Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, халқ депутатлари Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани Кенгаши депутати Шаҳноза Раҳмонова. — Тумандаги деҳқон бозорлари ва дўконларда нарх-навони бир маромда сақлаш чоралари кўрилаётир. Бундан ташқари маҳаллаларда арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил этилган. Уйидан чиқиш имконияти чекланган фуқароларга кўчма дўкон орқали зарур озиқ-овқат маҳсулотлари доимий етказиб берилмоқда.
