Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қандолат маҳсулотлари аҳоли дастурхонига узлуксиз етказилади
14:47 / 2020-03-30

Бугунги кунда Қандолатчиликни ривожлантириш уюшмаси таркибида 200 ишлаб чиқариш корхонаси фаолият юритмоқда.

Эл бошига иш тушганда

Бугунги кунда Қандолатчиликни ривожлантириш уюшмаси таркибида 200 ишлаб чиқариш корхонаси фаолият юритмоқда. Улар томонидан 300 турдан зиёд қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Жорий йилда ишлаб чиқариш ҳажмини икки баробарга ошириб, 34 миллион долларлик маҳсулот етказишни режалаштирганмиз.

Тошкент вилоятида озиқ-овқат ишлаб чиқарувчиларнинг махсус шаҳарчасини ташкил қиламиз. Ушбу лойиҳа учун 500 миллион долларлик инвестиция ажратилади. Шунингдек, 2019 йилда мамлакатимизда қандолатчилик соҳасини янада ривожлантириш бўйича четдан 50 миллион долларлик инвестиция киритилган. Мазкур ташаббус амалга оширилса, нафақат мамлакатимиз, балки қўшни ва Россия, Хитой давлатларига ҳам маҳсулот экспорти кенгаяди.

Карантин даврида биз ҳам халқимизга кўмакдош бўлмоқдамиз. Ижтимоий тармоқларда озиқ-овқат ва қандолат маҳсулотлари етишмовчилиги, нархларнинг оширилаётгани ҳақида айтилаётган маълумотларга чалғимаслик зарур. Уюшмамиз таркибидаги барча корхоналар томонидан аҳоли истеъмоли учун зарур маҳсулотлар ўз вақтида ишлаб чиқарилмоқда. Уларнинг захираси ҳам етарли миқдорда ғамланган.

Баҳодир Умиршайхов,
Қандолатчиликни ривожлантириш уюшмаси раиси.