Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЭЛ БОШИГА ИШ ТУШГАНДА
11:05 / 2020-04-10

Кўз илғамас офатнинг ер юзига жиддий чанг солаётгани дунё аҳлида ишлаб чиқариш, молия, савдо алоқалари ёмонлашуви, озиқ-овқат, дори-дармон каби бирламчи маҳсулотлар етишмовчилиги билан боғлиқ турли ҳавотирларни ўйғотмоқда.


БОЖХОНА ХИЗМАТИ: ЮРТИМИЗДА МАҲСУЛОТЛАР ТАҚЧИЛ БЎЛМАЙДИ

Кўз илғамас офатнинг ер юзига жиддий чанг солаётгани дунё аҳлида ишлаб чиқариш, молия, савдо алоқалари ёмонлашуви, озиқ-овқат, дори-дармон каби бирламчи маҳсулотлар етишмовчилиги билан боғлиқ турли ҳавотирларни ўйғотмоқда.

Сайёрамиз қалқиб турган шундай оғир вазиятда мамлакатимизда пандемия тарқаб кетишининг олдини олиш баробарида иқтисодиёт тармоқлари барқарорлигини таъминлаш ва аҳолини ҳар тарафлама ҳимоя қилиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзага келиши мумкин бўлган бу каби саросималарга тўлиқ чек қўймоқда.

Президентимизнинг жорий йил 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги фармони ҳам ана шундай улуғвор мақсадларга йўналтирилгани билан аҳамиятли бўлмоқда. Шунга мувофиқ, коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича тиббиёт ва карантин муассасалари қурилиши учун зарур бўлган қурилиш материаллари, шунингдек, улар фаолият кўрсатиши учун зарур товарлар янги йилгача муддатга божхона тўловлари, шу жумладан, қўшилган қиймат солиғидан озод этилди. Коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича экспресс-тестларни олиб киришда улар учун божхона расмийлаштируви йиғими ундирилмаслиги белгилаб қўйилди.

Тарихий аҳамиятга эга мазкур ҳужжат билан мамлакатимизга четдан олиб келинаётган 13 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва 7 турдаги гигиена воситалари импортига ҳам йил якунигача божхона божи ва акциз солиғидан имтиёзлар жорий этилди. Ўз вақтида кўрилган бу чора-тадбир юртимизда озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена воситалари тақчиллигининг олдини олишда муҳим ўрин тутмоқда. Мамлакатимиз бўйлаб товарларнинг экспорт-импортини тўхтовсиз давом эттиришга хизмат қилаётир.

“Термиз” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида амалга оширилаётган ишлар ҳам бунга яққол далилдир.

¬-Туну-кун товарларнинг божхона расмийлаштируви қизғин кечаётган ҳозирги синовли кунларда божхона пости ходимларининг самарали фаолият юритиши учун барча шароит яратилган,¬- дейди Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси масъул ходими, божхона катта лейтенанти Шохрўз Ўралов.¬ Бугунги қалтис вазиятдан келиб чиқиб, ходимлар хавфсизлиги ва коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш мақсадида уларнинг ҳар бири махсус тиббий комбинзонлар, антисептик ва бошқа зарур воситалар билан таъминланган. Бу уларнинг иш унумдорлигини янада оширмоқда. Хусусан, божхона пости орқали жорий йилнинг январь-март ойларида 5,4 миллион доллар қийматидаги товарлар импорти ва 40,3 миллион доллорлик товарлар экспорти амалга оширилган бўлса, апрель ойи илк ҳафтасининг ўзида қиймати 99,2 минг минг долларлик товарлар импорти ва 2,4 миллион доллар қийматидаги товарлар экспорти тезкорлик билан божхона расмийлаштирувидан ўтказилди.

Йилнинг ўтган даврида мамлакатимизга Покистон давлатидан импорт қилинган 1,3 минг тонна картошка, Россия давлатидан олиб келинган 20 тонна ўсимлик мойи ҳам ушбу божхона постида “импорт” божхона режимига расмийлаштирилиб, ички бозорга тарқатилди.

Божхона мутасаддиларининг айтишича, эл бошига иш тушган шу кунларда аҳолини арзон, сифатли энг муҳим зарурий ва бирламчи маҳсулотлар билан узлуксиз таъминлаш юзасидан кўрилаётган бундай чора-тадбирлар мамлакатимизда озиқ-овқат ва бошқа эҳтиёж моллари муаммосини юзага келтирмайди. Аксинча, бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади. Ватанимиз жанубидаги божхоначиларнинг шундай улуғвор мақсад билан халқимиз хотиржамлиги ва дастурхонларимиз тўкинлигини таъминлаш йўлида туну-кун фаолият юритаётгани аҳамиятлидир.