Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЭЛ БОШИГА ИШ ТУШГАНДА
16:40 / 2020-04-01

Мамлакатимизда корнонавирус пандемияси туфайли карантин жорий этилган бўлсада, вирус тарқалишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларга тўлиқ амалга қилган ҳолда қишлоқ хўжалик ишлари давом этмоқда.


Мамлакатимизда корнонавирус пандемияси туфайли карантин жорий этилган бўлсада, вирус тарқалишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларга тўлиқ амалга қилган ҳолда қишлоқ хўжалик ишлари давом этмоқда.

Айни кунда Бухоро вилоятида 12 минг гектар ерда 9 та ғаллачилик кластери ташкил этилган. Уларга 3,8 минг гектар ер тўғридан-тўғри ажратилган. 8,1 минг гектар ғалла майдони 508 та фермер хўжалигига бириктирилган.

Вилоятда ўтган 2019 йилда 61 минг 600 гектар майдонда кузги бошоқли дон парвариш қилинди. Ўрим мавсумидан сўнг 408,6 минг тонна ёки аввалги йилга нисбатан 19,6 минг тонна кўп дон йиғиб олинди.

Жорий йилда вилоят ғаллакорлари ялпи 60 минг 600 гектар майдонда “Старшина”, “Пловчанка”, “Рапсодия”, “Мустақиллик” каби сараланган навли буғдой етиштирмоқда. Бошоқли доннинг 22 минг 827 гектари ўтган йили кузда пахтадан бўшаб қолган майдонларнинг қатор ораларига экилган эди.

Айни кунларда ғалла майдони ҳудуддаги секторлар миқёсида “занг” касаллигига қарши фунгицид, бегона ўтларга қарши гербицид ва биостимульяторлардан иборат тўртлик аралашма усулида кимёвий ишловдан чиқарилган.

Кунига минг гектар ғалла майдони суспензия қилинмоқда. Баҳорги озиқлантириш мавсумида гектарига 200 килограммдан азотли ва маҳаллий ўғит киритилмоқда. Шунингдек, қолоқ фермер хўжаликларига мутасадди ташкилот ва идораларнинг ходимлари бириктирилган. Бириктирилган вакиллар мавжуд муаммоларни жойида бартараф этмоқда.