Эл бошига иш тушганда
Кўчма ярмаркалардан аҳоли мамнун
Кўчма ярмаркалардан аҳоли мамнун
Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматидан олинган маълумотларга кўра, бозордан узоқ ва озиқ-овқат дўконлари йўқ ҳудудларда ташкил этилаётган бундай ярмаркалар орқали аҳолига ун, макарон, ўсимлик ёғи, гуруч, шакар, чой, картошка, пиёз, сабзи, тухум, карам, кўкатлар каби йигирма турдан зиёд озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб берилмоқда.
Бугун Наманган шаҳридаги 4 йирик бозор – Чорсу, Сардоба, Яшил ва Ғирвон бозорлари томонидан ташкил этилган кўчма ярмарка 11 та маҳалла аҳолисига савдо хизмати кўрсатмоқда. Жумладан, Бунёдкор, Соҳил, Мустақилликнинг 5 йиллиги, Яккатут, Ёшлик, Юксалиш, Навбаҳор, Машраб, Маънавият, Мингчинор, Юқори Ғирвон маҳаллалари фуқаролари озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни бозор баҳосида, ҳудудларидан ташқарига чиқмай харид қилиш имкониятига эга бўлди.
Ярмаркалар эртадан бошлаб ҳар куни шаҳарнинг бошқа маҳаллаларида ҳам ташкил этилади.