Эл бошига иш тушганда
МИБ истеъмолчиларни қўллаб-қувватламоқда
МИБ истеъмолчиларни қўллаб-қувватламоқда
Бугун мамлакатимизда коранавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, унга қарши курашиш борасида кўрилаётан кенг қамровли чора-тадбирлар доирасида халқимизнинг азалий қадриятларига ҳамҳоанг равишда эҳтиёжманд, камбағал юртдошларимизга маънавий ва моддий жиҳатдан далда бўлиш ҳам эътибордан четда қолмаяпти.
Давлат ва жамоат ташкилотлари, иқтисодий бақувват корхоналар, депутатлар, саховатпеша тадбиркорлар кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бермоқда.
Мажбурий ижро бюросининг Косонсой туман бўлими томонидан ўтказилган қатор хайрия тадбирларида ҳам халқимизнинг синовли кунларда ҳеч кимни ўз ҳолига ташлаб қўймаслик фазилати яна бир бор ўз ифодасини топди. Бюро туман бўлими ташаббуси билан кам таъминланган оилаларнинг фойдаланилган электр энергияси ва табиий газдан қарзларини ҳисоб-китоб қилишда ҳудудда яшовчи саховатпеша тадбиркорлар, савобталаб инсонларнинг ҳомийлик ёрдами уюштирилди. Тадбирнинг дастлабки кунидаёқ Сойбўйи, Тагижар, Соҳибкор, Олмазор ва Боғишамол каби маҳаллаларда истиқомат қилувчи 20 нафарга яқин кам таъминланган оиланинг 2 миллион сўм атрофидаги қарзлари ҳомийлар томонидан тўлаб берилди.
Бундан ташқари, Бюро туман бўлими томонидан алимент тўловларини таъминланиши бўйича олиб борилаётган масофавий тарғибот тадбирлари ҳам ўз самарасини бермоқда.
МИБ Наманган вилояти бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг 2015 йил 16 январдаги қарорига асосан С.Ҳайдаровдан собиқ турмуш ўртоғи М.Ҳайдаровага бир фарзанди учун алимент ундириш, карантин даврида тўлов узлуксизлигини таъминлаш Бюронинг Наманган туман бўлими давлат ижрочисига юклатилган. Ижрочи томонидан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида С.Ҳайдаров фарзандининг моддий таъминоти бўйича маъсулиятини чуқур англаб 10 миллион сўм маблағни бир йўла тўлаб берди.
Худди шунингдек, ижро ҳужжати бўйича олиб борилган тарғибот ишлари натижасида А.Каримов (1 миллион 200 минг сўм), Н.Дадахўжаев (5 миллион 400 минг сўм), Р.Ғаффаров (12 миллион сўм) каби бир қатор оталарнинг фарзандалари моддий таъминоти учун алимент тўловлардан тўпланиб қолган қарздорликларини бир йўла бартараф бўлишига эришилди.