English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эл бошига иш тушганда
15:50 / 2020-04-14

Қўшма корхона ҳомийлик кўрсатди


Қўшма корхона ҳомийлик кўрсатди

Сирдарё туманида фаолият юритаётган “WANG DA GROUP” Ўзбекистон – Хитой қўшма корхонаси сирдарёликларга 11 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат 300 қути ҳомийлик хайриясини тарқатди.

Коронавирус пандемиясини тарқаб кетишини олдини олиш республика махсус комиссияси йиғилишининг қарорига кўра, якка тартибдаги хайрия акцияларини ўтказиш жорий йилнинг 1 апрелидан вақтинча тўхтатилди.

Энди, республика Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлимлари жойлардаги эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ёрдамга муҳтож қатлами ҳақидаги маълумотларни ҳудудий тегишлилиги бўйича ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириб, марказга тақдим этилиши белгиланди.

WANG DA GROUP-5.jpg

– Бундан кўзланган асосий мақсад – мамлакатимиздаги айни пайтдаги эпидемиологик вазиятни кескинлашишини олдини олиш ва ҳомийларнинг хайрияларини “Ҳомийлик хайрияларни мувофиқлаштириш маркази”нинг 1197 қисқа рақамига қилинган мурожаатларга кўра етказишдан иборатдир, – дейди Сирдарё туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Сухроб Жўрабоев. – Туманимизда жойлашган “WANG DA GROUP” Ўзбекистон – Хитой қўшма корхонаси томонидан тайёрланган 11 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари жойланган 300 қути ҳомийлик хайрияси – “Ҳомийлик хайрияларни мувофиқлаштириш маркази”нинг 1197 қисқа рақамига қилинган мурожаатлар бўйича эҳтиёжмандларга етказиб берилади.

WANG DA GROUP-6.jpg