English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эл бошига иш тушганда
12:04 / 2020-04-20

Банк ходимлари халқимиз дастурхонини тўкин қилишга ҳисса қўшмоқда


Банк ходимлари халқимиз дастурхонини тўкин қилишга ҳисса қўшмоқда

“Агробанк“ АТБ Бухоро вилояти филиали томонидан туманлар ҳокимликлари ва “Томорқа хизмати“ МЧЖ хамда якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда ҳудудларда кўчма савдо дўконлари орқали мевали дарахт кўчатлари, томорқада етиштириладиган сабзавот маҳсулотларининг уруғликлари аҳолига арзон нархда сотилмоқда.

–Карантин кунларида аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкиллаштирилган бу тадбир натижасида туманларда 1100 тупдан ортиқ ўрик, олма, гилос, шафтоли, олхўри каби мевали дарахт ниҳоллари сотилди, — дейди банкнинг вилоят филиали оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўлими бошлиғи Умид Ғафуров. -Худди шунингдек, қишлоқларда бевосита помидор, булғор қалампири, карам, қулупнай каби уруғликдан кўчат етиштирувчи томорқа эгалари билан ҳамкорликда аҳолига 300 минг тупга яқин сабзавот кўчати тарқатилди. Шу билан бирга 1600 килограмга тенг картошка, пиёз ва турли кўкатларнинг уруғликлари жойларда кўчма шохобчаларимиз орқали аҳолига етказилди. Ҳозирда вилоятда худди шу тадбирга жалб қилинган гуруҳлар ва 29 та “Дамас” русумли транспорт воситасида кўчма шохобчаларнинг ишлари давом этмоқда. Мақсадимиз, албатта, халқимиз дастурхонини тўкин қилишга ҳисса қўшиш, қолаверса, қийин кунларни барчамиз баҳамжиҳатликда енгиб ўтишдир.