Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЭЛ БОШИГА ИШ ТУШГАНДА: сувчилар иссиқхонада лимон ва сабзавот етиштирмоқда
18:01 / 2020-04-16

Паррандачиликни ривожлантириш учун апрель ойидан бошлаб 1-Жиззах насос станцияси қошидаги хўжаликда 450 дона жўжа боқилмоқда.


Давлатимиз раҳбари раислигида 14 апрель куни қишлоқ хўжалиги тармоқларини янада ривожлантириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишда энди мутасадди рахбарлару миришкорлар ҳам ҳосил ва даромадни кўпайтириш учун янгича ишлаши зарурлиги алоҳида таъкидланган эди. 

Шу билан бирга, пандемия ва карантин даврида аҳолининг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжини таъминлаш, мева-сабзавотчилик ва чорвачилик тармоқларида маҳсулот етиштириш ҳажмини икки баробарга ошириш вазифаси қўйилди.

“Сирдарё-Зарафшон” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси маълумотига кўра, Жиззах бош насос станцияси бошқармаси томонидан ишчи-ходимларни моддий рағбатлантириш, қўшимча даромад манбаларини яратиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга баҳоли қудрат ҳисса қўшиш мақсадида тизимдаги насос станциялари ва каналлар қошида ёрдамчи хўжаликлар ташкил этилган. Ушбу ёрдамчи хўжаликларида 20 бош қорамол, 6 бош эчки, 150 товуқ ва 100 қуён боқилмоқда. 

Паррандачиликни ривожлантириш учун апрель ойидан бошлаб 1-Жиззах насос станцияси қошидаги хўжаликда 450 дона жўжа боқилмоқда. Шунингдек, насос станцияларининг муҳофаза зонасида умумий майдони 20 сотихни ташкил этувчи 7 иссиқхона қурилиб, лимон кўчатлари экилди. Кўчат ораларида турли сабзавот ва кўкатлар парваришланмоқда. 

Бундан ташқари, Жиззах бош насос станцияси бошқармаси томонидан жорий йилда яна қўшимча 3 гектар майдонга сабзавот, 4 гектар майдонга полиз экинлари, каналлар бўйидаги 8 гектар ҳудудга ошқовоқ экиш режалаштирилмоқда.