French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЭЛ БОШИГА ИШ ТУШГАНДА: Сув хўжалиги вазирлиги тизими ходимлари ҳам саховат тадбирларида иштирок этмоқда
11:57 / 2020-04-19

Жорий йил 17 апрель ҳолатига кўра “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига 2,2 миллиард сўм маблағ туширилди, қисқа муддатларда бу кўрсаткич қарийб 4 миллиард сўмга етказилади.


Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз кечаётган ҳозирги мураккаб ва синовли даврда жамиятимизда инсонпарварлик, меҳр-шафқат ва ўзаро холис ёрдам сингари эзгу ғояларга қаратилган умумхалқ ҳаракатида сув хўжалиги тизимининг кўп минг сонли жамоаси ҳам муносиб иштирок этмоқда.

Бошланган эзгу ҳаракатларнинг давоми сифатида Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотлар “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига маблағ ўтказиш акциясини уюштириш ташаббуси билан чиқди.

Хусусан, тизимдаги барча ташкилотлар ходимлари ихтиёрий равишда ўз ҳисобидан 100 минг сўм миқдоридаги маблағни “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ёрдам сифатида ўтказиб бермоқда.

Жорий йил 17 апрель ҳолатига кўра “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига 2,2 миллиард сўм маблағ туширилди, қисқа муддатларда бу кўрсаткич қарийб 4 миллиард сўмга етказилади.

Бугунги кунга келиб барча сув хўжалиги ташкилотлари қошидаги ёрдамчи хўжаликларда қорамол, қўй, эчки, товуқ, қуён, ўрдак боқиляпти. Сунъий сув ҳавзаларида балиқ етиштириляпти. Иссиқхоналар ва очиқ майдонларда қишлоқ хўжалик экинлари парваришланмоқда. Давлатимиз раҳбарининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган ички талабни тўлиқ таъминлаш, аҳоли даромадлари ва фаровонлигини ошириш бўйича берган топшириқларидан келиб чиқиб, сув хўжалиги ташкилотлари қошидаги ёрдамчи хўжаликлар фаолият кўлами кенгайтирилмоқда.

photo_2020-04-19_12-00-37.jpg

Акция доирасида узоқ йиллар сув хўжалиги тизимида самарали меҳнат қилган нуроний кексаларимиз эъзозланиб, уларнинг ҳолидан хабар олинмоқда. Шунингдек, фахрий педагоглар, кўмакка муҳтож инсонлар, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар, ногиронлиги бор ходимларга ташкилотлар қошидаги ёрдамчи хўжаликларда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тарқатилмоқда.

Бугунги синовли кунларда сув хўжалиги тизимининг барча ходимлари жипслашиб, қийинчиликларни биргаликда енгиб ўтиб, меҳр-шафқат ва ўзаро холис ёрдам каби эзгу тадбирларни уюшқоқлик билан давом эттиради.

Шуҳрат Суюнов,
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги
матбуот котиби.