Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЭЛ БОШИГА ИШ ТУШГАНДА: Ўрта Чирчиқда янги шифохона фойдаланишга топширилди
11:18 / 2020-05-20

“Нурафшон махсус дизайн қурилиш” МЧЖ томонидан 3 миллиард 9 миллион сўм эвазига янгидан барпо этилган поликлиникада аҳоли учун барча шароит яратилган.


Президентимизнинг 2019 йил 1-3 июнь кунлари Тошкент вилоятига ташрифи чоғида ҳудудни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган топшириқ ва вазифаларга асосан Ўрта Чирчиқ туманидаги ижтимоий соҳа объектлари манзилли дастурга киритилган эди.

Ушбу дастур асосида Ўрта Чирчиқ тумани тиббиёт бирлашмаси балансида бўлган, “Олтиўғил” МФЙ ҳудудида жойлашган “Туябўғиз” қишлоқ врачлик пункти биноси негизида 100 қатновли янги поликлиника қуриб, фойдаланишга топширилди.

“Нурафшон махсус дизайн қурилиш” МЧЖ томонидан 3 миллиард 9 миллион сўм эвазига янгидан барпо этилган поликлиникада аҳоли учун барча шароит яратилган. Эндиликда шифокорлар ҳудуд аҳолисига малакали тиббий хизмат кўрсатиш имконига эга.