ЭЛ БОШИГА ИШ ТУШГАНДА: пилла етиштирувчи хонадонларда иш қизғин
Сўнгги йилларда пиллачилик тармоғини ривожлантириш, пилла етиштириш ва уни қайта ишлаш жараёнига замонавий ва инновацион технологияларни жорий этиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Сўнгги йилларда пиллачилик тармоғини ривожлантириш, пилла етиштириш ва уни қайта ишлаш жараёнига замонавий ва инновацион технологияларни жорий этиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида жойларда аҳоли бандлиги таъминланган.
Жумладан, Тошкент вилояти Бўка туманида ҳам йил бошидан буён янги интенсив тутзорлар ва тут қаторлари барпо этиш, ипак қурти уруғини сифатли жонлантириш учун мўлжалланган инкубаторияларда иш қизғин олиб борилмоқда. Ҳудудда ипак қурти боқувчи касаначиларга туман ҳокимлиги, мутасадди ташкилотлар томонидан барча зарур шароит яратилган. Улар учун мавсум олди тушунтириш ишлари ўтказилди.
“Жағалбайли” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Муҳаббат опа Ортиқова пилла етиштириш бўйича кўп йиллик тажрибага эга.
– Ҳудудимизда пилла етиштириш учун жуда қулай шароит бор, – дейди Муҳаббат опа. – Ҳозирги карантин даврида ҳам барча зарур қоидаларга амал қилиб, мавсумий ишларни қиляпмиз. Айни кунларда хонадонимизда ташкил этилган инкубаторияда пилла қурти етиштиряпмиз.
Пиллачилик сирларини 4 қизимга ҳам ўргатяпман. Меҳнат инсонни тоблайди. Фарзандларимизга мана шундай ўрнак кўрсатсак, улар юртимиз ривожига ўз ҳиссасини қўшади. Давлатимиз томонидан пилла хомашёсини чуқур қайта ишлаш, юқори қўшилган қийматга эга бўлган рақобатбардош тайёр ипак маҳсулотлари ишлаб чиқариш рағбатлантирилмоқда. Биз ҳам шу жараёнда фаол ҳаракат қиляпмиз.