Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЭЛ БОШИГА ИШ ТУШГАНДА: кенг бўлсанг кам бўлмайсан
20:34 / 2020-04-21

Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги “Алишер Навоий” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида ҳам саховатпеша инсонлар хайрли ишларни канда қилмаяпти.


Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги “Алишер Навоий” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида ҳам саховатпеша инсонлар хайрли ишларни канда қилмаяпти. ҚФЙ ҳудудидаги Кўҳна қумбости, Додбоғ, Катта ўба, Кичик маҳалла, Қуйи ёбусхўр, Обод гулистон, Ҳовлипоён қишлоқларида 6,5 мингдан зиёд аҳоли яшайди. 10 кам таъминланган, 26 ижтимоий ҳимояга муҳтож оила бор.

ҚФЙ раиси Нурулло Нарзиевнинг қайд этишича, мазкур оилалар ҳолидан доим хабар олиб турилибди. Яқинда ногирон, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган 30 оилага ун, гўшт, шакар, ёғ, гуруч, картошка, пиёз ва бошқа турдаги рўзғор учун керакли озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Бугун ҳам 11 оилага шу турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Туман солиқ идораси, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан эҳтиёжманд 10 оилага озиқ-овқат маҳсулотлари, арзон ун маҳсулотлари келтириб берилди.

– Шундай оғир дамда бизни йўқлаб, хабар олиб турган яхши инсонлар борлигидан хурсандмиз, – дейди Мавжуда Каримова. – Икки ногирон фарзандимни ёлғиз боқаман. Доим дуодамиз. Тез орада коронавирус балосидан буткул халос бўлайлик, илоҳим.