ЭЛ БОШИГА ИШ ТУШГАНДА: ҳам янги иш ўрни, ҳам даромад
Яқинда корхонада коллеж битирувчилари ва қишлоқ хотин-қизларини иш билан таъминлаш мақсадида яна 25 янги иш ўрни яратилди.
Бир йил олдин олис ҳудуддаги хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида Навоий вилояти Нурота туманидаги Темирқовуқ қишлоғида россиялик ишбилармонлар билан ҳамкорликда 100 ўринли “PREMIER TEXTILE” МЧЖ тикувчилик корхонаси фаолиятини бошлаган эди. Ўша вақтда корхонага Навоий кон-металлургия комбинати томонидан 1 миллиард 500 миллион сўмлик замонавий тикув машиналари ажратилганди.
Яқинда корхонада коллеж битирувчилари ва қишлоқ хотин-қизларини иш билан таъминлаш мақсадида яна 25 янги иш ўрни яратилди.
– 2-сонли Нурота қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи биносида тикув цехи фаолиятини бошлади. Натижада коллеж битирувчилари ва қишлоғимиз хотин-қизлари ишли бўлди. Энди улар ҳам оиласи фаровонлигига ҳисса қўшади, – дейди коллеж директори Баҳодир Тоғаев.
Тайёр маҳсулотлар Россияга экспорт қилинади. Жорий йилнинг шу кунига қадар бу мамлакатга 329,5 минг долларлик маҳсулот сотилган.