Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эл бошига иш тушганда
16:18 / 2020-04-09

Ҳаммамизга маълумки, бутун дунёда кенг тарқалаётган коронавирус билан боғлиқ вазият жаҳон иқтисодиётига сезиларли даражада таъсир кўрсатиши кутилмоқда.


Ҳаммамизга маълумки, бутун дунёда кенг тарқалаётган коронавирус билан боғлиқ вазият жаҳон иқтисодиётига сезиларли даражада таъсир кўрсатиши кутилмоқда. Халқаро экспертлар фикрича пандемия туфайли кўриладиган зарар миқдори 2 триллион АҚШ доллардан ошиши мумкин.

Мамлакатимизда ушбу инқирознинг иқтисодиётга кескин салбий таъсирининг олдини олиш мақсадида зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Жорий йилнинг 3 апрель куни Президентимиз раислигида ўтказилган йиғилишда давлатимиз раҳбари корхоналарнинг изчил ишлашига кўмаклашиш, барча имконият ва захираларни тўлиқ сафарбар этиш зарурлиги хусусида тўхталиб, бирорта ҳам тадбиркорни ўз ҳолига ташлаб қўймаймиз, дея таъкидлади.

Дарҳақиқат, тадбиркорларни ҳар томондан қўллаб-қувватлаш, мушкулини осон қилиш ва зарур шароитларни яратиб бериш ҳозирги пайтда ҳар қачонгидан ҳам муҳим. Чунки, бу корхоналар қанчадан-қанча иш ўринлари ва оилалар даромадини таъминламоқда.

Президентимиз томонидан жорий йилнинг 3 апрель куни имзоланган “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармон энг аввало, ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорларни солиқ ва кредит имтиёзлари бериш орқали рағбатлантиришни назарда тутади. Ушбу ҳужжат билан амалга киритилаётган янги тартиб-таомиллар пандемия оқибатлари оғир таъсир қиладиган корхоналарни банкротликдан сақлаб қолиш, бугунги синовли даврдан, оғир вазиятдан халқимизни беталафот олиб ўтишга имкон беради.

photo_2020-04-07_12-01-37.jpg

Давлатимиз раҳбарининг пандемия даврида иқтисодиётимизга озми кўпми салбий оқибатлар кузатилиши, ўсиш суръатларининг пасайиши ва айрим соҳаларнинг фаолиятида қийинчиликлар туғдиришини олдиндан билиб, инқирозга қарши тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги “Короновирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони эълон қилинди. Ушбу ҳужжатда ҳозирги синовли даврларда, биз каби тадбиркорлар учун кенг имкониятлар яратиб, уларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Президентимизнинг мазкур фармонида 8 та йўналиш бўйича имтиёзлар берилди.

Бу тадбиркорларимизнинг руҳини туширмасликка, айрим иқтисодий соҳаларни тўлиқ қўллаб-қувватлаб, имтиёзлар белгилади. Хусусан, туризм ва меҳмонхона тизимини солиқлардан озод қилиш, фаолияти тўхтаган якка тартибдаги тадбиркорларнинг даромад ва ижтимоий солиқлар ундиришини тўхтатди.Кредитларни қоплаш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

Мен ҳам тадбиркор сифатида Президентимизнинг ғамхўрликларини юксак қадрлайман. Ҳозир қанчалик қийин бўлмасин, бор имкониятларни ишга соламиз, синовли кунларни енгиб ўтишда халқимиз ёнида турамиз.

Корхонамиз сут ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва қайта ишлашга ихтисослашган. Айни дамда 85 нафар ишчи ходимлармиз ишлаб чиқаришни тўхтатмасдан, ишчи хизматчиларга қўшимча шарт-шароитлар яратиб, карантин чораларига қатъий риоя қилган ҳолда халқимиз дастурхонига кунига 10 тоннадан ортиқ сутни қайта ишлаб, 25 турдаги маҳсулотларни узлуксиз етказиб бермоқдамиз. Келгусида ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, янги технологияларни жорий этишга қаратилган инвестиция дастурларимизни ҳам изчил давом эттирамиз.

Эл бошига иш тушган бу синовли кунларда вилоятимизнинг барча тадбиркорлари зиммаларидаги масъулиятни чуқур англаган ҳолда ишлаб чиқаришни ва бозорларда нарх-навонинг барқарорлигини сақлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари таъминотида узилишларга йўл қўймаслик чораларини кўряпти.

Зеро, бугун юртимиздаги эпидемиологик вазиятни жиловлаш, халқимиз саломатлигини ҳимоя қилиш, осойишталикни сақлаш учун ҳар биримиз масъулмиз.

Умарбек ШАРИПОВ, 
Олий Мажлиси Сенати аъзоси