Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эл бошига иш тушганда
16:20 / 2020-05-18

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси тизимида ҳам истеъмолчилардан фойдаланилган коммунал хизматлар учун қарзни ундириш амалиётида инсонпарварлик билан ёндашилмоқда.

БИР КУНДА 61 ОИЛАНИНГ ҚАРЗИ ТЎЛАБ БЕРИЛДИ

Коронавирус пандемияси билан боғлиқ карантин шароитида давлатимиз раҳбарининг халқимизни қийинчиликлардан катта талафотларсиз олиб ўтиш борасидаги ижтимоий сиёсати барча мулк шакли ҳуқуқий мақомидан қатъий назар идора ва ташкилотлар, корхоналар томонидан амалий қўллаб-қувватланмоқда.

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси тизимида ҳам истеъмолчилардан фойдаланилган коммунал хизматлар учун қарзни ундириш амалиётида инсонпарварлик билан ёндашилмоқда. Ҳудуд инспекторлари томонидан карантин шароитида вақтинча ишсиз ва табиийки даромадсиз қолиб, газ, электр, сув кабилар ҳаққини ўз вақтида тўлай олмаётган юртдошларимизни саҳоватпеша ҳомийлар ёрдамида қарздорлиги бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Жумладан, Қумқўрғон маҳалласида яшовчи, қурби етмай қолгани учун табиий газдан тўпланиб қолган 625 минг сўм қарзни тўлашга қийналаётган А.Тошпўлатов, 500 минг сўм қарзи бор Ш.Абдуллаевлар оиласи Бюронинг Наманган тумани бўлими ходимлари ташаббусини сидқидилдан қувватлаган маҳаллий тадбиркорлар кўмаги билан қарздан фориғ бўлди.

Қумқўрғон маҳалласида яшовчи, ўзини таништиришни истамаган тадбиркор томонидан 60 дан зиёд кам таъминланган оиланинг табий газдан бўлган 20 миллион сўм қарзи тўлаб берилди.