Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЭЛ БОШИГА ИШ ТУШГАНДА
09:32 / 2020-04-16

Навоий шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан “Саховат” бозори МЧЖ ҳамкорлигида намунали “Кўчма бозор”лар фаолияти йўлга қўйилди.


Навоийда “кўчма бозор”лар ҳар куни ташкил этилади

Навоий шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан “Саховат” бозори МЧЖ ҳамкорлигида намунали “Кўчма бозор”лар фаолияти йўлга қўйилди.

Навоий шаҳридаги 31 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳар бирига алоҳида махсус тарғибот воситалари ўрнатилган биттадан “Damas” автомашиналари ажратилиб, улар дезинфекция қилингандан сўнг, белгиланган ҳудудларга йўлга отлади. Махсус машиналарнинг ҳар бирига 30 турга яқин озиқ-овқат маҳсулотлари жамланди. Шунингдек, “Кўчма бозор”да аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган гўшт маҳсулотлари сотуви ҳам йўлга қўйилди. 

— Бу хайрли тадбирдан кўзланган асосий мақсад шаҳримиз аҳолисини арзонлаштирилган бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда уйда қолиб, ўз ҳудудларидан савдо қилишларига қулай имконият яратишдан иборатдир, - дейди Навоий шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Диёр Элмуродов.

Эндиликда “Кўчма бозор”лар шаҳар маҳаллалари кесимида ҳар куни ташкил этилади.

photo_2020-04-16_10-14-15.jpg

photo_2020-04-16_10-16-07.jpg

photo_2020-04-16_10-16-08.jpg