ЭЛ БОШИГА ИШ ТУШГАНДА: жарбулоқлик тадбиркорлар маҳсулотини арзон сотмоқда (видео)
Бугунги синовли кунларда Тошкент шаҳри Учтепа тумани Жарбулоқ маҳалласи тадбиркорлари ҳам эзгу ишга қўл урди.
Бугунги синовли кунларда Тошкент шаҳри Учтепа тумани Жарбулоқ маҳалласи тадбиркорлари ҳам эзгу ишга қўл урди. Улар маҳалладошларига кўмаклашиш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотларини арзонлаштириб сота бошлади.
– Савдода гўшт, товуқ гўшти, колбаса маҳсулотлари, картошка, пиёз, ёғ, сабзи, шакар, тухум, мевалар, макарон каби зарур озиқ-овқат маҳсулотлари бор. Бу ердаги нархлар бошқа савдо нуқталарига нисбатан арзон ва сифатли. Мисол учун, гўшт 44 минг сўм, картошка 3200 сўм, товуқ гўшти 19 минг сўм, шакар 5,5 минг сўм сотилмоқда. Халқимизга мана шундай кунларда кўмакдош бўлаётган тадбиркорларимизга раҳмат, – дейди “Жарбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Омонхўжа Низомхўжаев.