ЭЛ БОШИГА ИШ ТУШГАНДА
Ўрганишлар давомида сектор раҳбари томонидан асосий эътибор тадбиркорлар муаммоларини бартараф этишга қаратилди.
Сектор раҳбари ҳудудлардаги муаммоларни ўрганмоқда...
Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Ш.Алиев Шофиркон туманидаги дорихона ва савдо марказлари фаолияти, фермер хўжаликларининг экиш мавсумига тайёргарлиги, ғалла майдонларининг парвариши бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Ўрганишлар давомида сектор раҳбари томонидан асосий эътибор тадбиркорлар муаммоларини бартараф этишга қаратилди. Санитария қоидаларига тўлиқ риоя этиш, зарурий дори воситалари, хусусан, тиббиёт ниқобларини арзон нархларда сотиш, асоссиз нарх-наволарни оширмаслик бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Бошқарма бошлиғи “Шуҳрат Грант” МЧЖга қарашли дорихонада бўлиб, у ердаги ҳолат билан танишди. Карантин даврида санитария талабларига риоя қилинмаганлиги учун дорихона эгаси Ш.Жамоловга нисбатан маъмурий чора кўрилди. Шунингдек, “Мигрант Универсал” МЧЖга қарашли дорихона фаолияти ўрганилди. Ўрганишлар натижасида карантин ҳолатида аҳолига хизмат кўрсатишда белгиланган санитария талабларига риоя қилинмагани учун Ж.Бахроновга нисбатан қонуний чора кўрилди. “Стар маркет” савдо дўконида карантин тартиб-қоидаларига амал қилинмаганлиги ҳолати юзасидан дўкон эгаси фуқаро Р.Яхёевга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Сектор раҳбари қишлоқ хўжалиги объектлари, далалар, экин ерларида бўлди. Мавсумий ишлар аҳволи билан танишиб, фермер хўжаликлари раҳбарларининг муаммоларини тинглади. Уларнинг ечими бўйича амалий чора-тадбирлар белгиланиб, масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Масъуллар ҳудуддаги “Абдулло 2000” фермер хўжалигида мавсумий (пахта) экиш жараёнлари билан танишди. “Юнус Шукур” фермер хўжалиги далаларида экилган буғдой ер майдонлари ўрганилди. “Олимжон Оқ олтини” фермер хўжалигидаги баҳорги чигит экиш ишлари, “Азим Шофиркон юлдузи” фермер хўжалигининг дала экин майдонларида олиб борилаётган ишлар билан ҳам танишилди.
Аниқланган муаммоли масалалар ва камчиликлар бўйича масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.