French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экваториаль Гвинеяда портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 100 кишига яқинлашди
18:54 / 2021-03-09

Камида 615 киши жароҳат олган, деб хабар беради маҳаллий AhoraEg портали мамлакат вице-президенти Теодоро Нгема Обианга Манге берган маълумотга таяниб.

Бундан аввалроқ қурбонлар сони 30 кишига, жароҳат олганлар 500 кишига етгани ҳақда хабар берилган эди.

Якшанба куни Экваториаль Гвинеянинг йирик шаҳарларидан бири Батада қатор кучли портлашлар содир бўлди. Натижада шаҳардаги қарийб барча уйлар вайрон бўлган ёки зарор кўрган.

Мамлакат президенти Теодоро Обиан Нгема Мбасого баёнот беришича, Бата шаҳридаги ҳарбий базада рўй берган портлашлар ҳарбий хизматчиларнинг масъулиятсизлиги ҳамда қурол-яроғ омборлари яқинида олов ёққан фермерларнинг бепарволиги сабаб бўлган.

TVGE берган маълумотга кўра, портлаш содир бўлган ҳарбий база ҳудудига махсус хизмат ва ҳарбий жандармерия бўлинмалари жойлаштирилган эди.