Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эквадорда комендантлик соати жорий этилади
12:08 / 2026-03-03

Эквадор ҳукумати уюшган жиноятчиликка қарши кураш чораларини кучайтирмоқда. Бу ҳақда “Trend” ахборот агентлиги хабар берди.

Таъкидланишича, ўлканинг тўрт ҳудудида махсус ҳарбий операция доирасида комендантлик соати жорий этилади. Эквадор президенти Даниэль Нобоа пойтахт Китодаги Олий полиция мактабида ўтказилган тадбирда бу ҳақда маълум қилган.

Унинг айтишича, жорий ойда минтақадаги иттифоқчи давлатлар билан ҳамкорликда бир қатор ҳарбий операциялар амалга оширилади. Шу муносабат билан 15 март соат 23:00 дан 30 март соат 00:00 гача Гуаяс, Лос-Риос, Санто-Доминго-де-лос-Цакилас ва Эль-Оро ҳудудларда комендантлик соати амал қилади.

Расмийларга кўра, мазкур чоралар мамлакатда жиноятчиликка қарши курашиш, хавфсизликни таъминлаш ҳамда аҳоли тинчлигини сақлашга қаратилган.

Д.Ҳакимов, ЎзА