Эквадорда ер ўпирилиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди
Эквадорнинг Алауси шаҳрида ер ўпирилиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди яна шунча одам жароҳат олди, бедарак кетганлар сони 46 кишига етган, деб маълум қилган мамлакат президенти матбуот хизмати.
Умуман, ҳодиса жами 500 кишининг ҳаётига таъсир кўрсатган, 163 та турар жой вайрон бўлган.
Хабарда таъкидланишича, айни пайтда фожиа рўй берган жойда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
Ўпирилиш душанба куни тунда содир бўлган.
Февраль ойида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Алауси ҳудудида тоғ жинслари ҳаракатга келаётгани ҳақида огоҳлантирган эди, дейилади хабарда.